«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга қарашли МДҲ мамлакатларида ягона бўлган саноат аккумуляторларини ишлаб чиқариш заводи Exenergy бренди остида ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Бу ҳақда «Ўзиккиламчиранглиметалл» матбуот хизмати хабар берди.
Намойиш 16—18 май кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ўтказилаётган «Энергия, энергия тежаш ва муқобил энергия манбалари» 13-Халқаро кўргазмасида бўлиб ўтмоқда.
Завод Exenergy бренди остида Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ишлаб чиқариш циклини бутунлигича ўз ичига қамраб олган саноат аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўймоқда.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Президентининг ПП-3012 сонли «2017—2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-табдирлари дастури тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Завод бугунги кун талабларига ва дунё сифат стандартларига тўлалигича жавоб берадиган, истеъмолчиларнинг барча талабларини қондира оладиган, замонавий ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйган.
Изоҳ (0)