Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев президент Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбарини «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.
Бўлажак олий даражадаги мулоқотга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда.
Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади.
Президент 17 май куни АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Расмий ташриф натижалари бўйича икки давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)