«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 31 майдан Саудия Арабистонига зиёратчиларни ташиш бўйича қатновларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 17 июнига қадар давом этадиган ушбу дастур доирасида Тошкент—Жидда—Тошкент йўналишида жами 14 та қатнов амалга оширилиши режалаштирилган.
«Кичик ҳаж»ни амалга оширишни истаган 1546 нафар ўзбекистонликлар миллий авиакомпаниянинг Boeing 767 самолётларидан белгиланган манзилга етиб олишда фойдаланади.
«Ушбу дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун авиакомпания мутахассислари зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш ва юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)