• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    UzWaterAware экспедицияси: Қумларга кўмилган марваридни излаб

    Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга ошираётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистонда бўлиб қайтди. Медиатур иштирокчилари орасида «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳам бор эди.

    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    10 май куни медиатурнинг 40 нафарга яқин қатнашчиси Тошкент халқаро аэропортига йиғилдик. Сафимиздан ахборот агентликлари, интернет-нашрлар, газеталар, радио ва телевидение вакилларидан ташқари лойиҳа ташкилотчилари — Европа Иттифоқи ва МОМЭМ, лойиҳанинг миллий ҳамкорлари — Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзгидромет» ходимлари ҳам ўрин олди.

    Соат 17:30 да Тошкентдан Нукусга йўл олган самолёт бортида иллюминатор олдида жойлашиб олиб то манзилга етгунча атрофни кузатиб бордим. Обод, кўркам ҳудудлар аста-секин чекиниб, ўрнини қақроқ ерлар, саҳроларга бўшатиб бера бошлади. Бу кўриниш то Нукусга етгунимизча ўзгармади.

    Қорақалпоғистон пойтахти катта қурилиш майдонини эслатади. Буни самолётимиз Нукус аэропортига қўнганидаёқ пайқадик. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил январида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида аэропорт, унга кириш ва чиқиш йўлларини таъмирлаш бўйича топшириқлар берганди. Ҳаво қўналғасида ўтган йил апрель ойида бошланган таъмирлаш ишлари якунига етмоқда. Аэропорт шу ой охирларида фойдаланишга топширилади.

    Бизни «Жибек жоли» меҳмонхонасига жойлаштиришди. Нукусда йигирмага яқин меҳмонхона бўлиб, журналистларни қарши олгани улар орасида пешқадами саналади. Унда қорақалпоқ маданияти, урф-одатларининг бир бўлагини сезасиз. Барака топкурлар ичкарига ўтовдан тортиб аравагача олиб кириб қўйишибди. Хонадаги ёстиқларгача миллий орнаментда ишланган.

    «Жибек жоли» меҳмонхонаси.

    «Жибек жоли» меҳмонхонаси.
    Фото: «Дарё» / Азизбек Абдувалиев

    Кечки таомдан сўнг Нукусга қатнайвериб кўзи пишиб кетган ҳамкасбим Наргис Қосимова билан тунги пойтахтни кездик. Шаҳарда 300 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Кўркам, тинч ва осуда. Катта кентларга хос гавжумлик, машиналар тирбандлигини сезмайсиз. Савицкий музейига киришга имкон қилолмаган бўлсак-да, жиллақурса яқинлашганимиздан фахр туйдик. Унинг яқинда қуриб, фойдаланишга топширилган иккинчи корпуси билан танишдик.

    Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори Есимхан Қанаатовнинг айтишича, Нукусга уч-тўрт йил аввал келган одам бугун шаҳарни таний олмайди (буни Наргис Қосимова ҳам тасдиқлади). Қисқа муддатда ўлкашунослик музейи биноси, Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаби, Амир Темур номидаги истироҳат боғи, йирик спорт мажмуаси, 38 та кўп қаватли уй бунёд этилди. Жорий йил шаҳарнинг 16 та кўчасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, жами 12 та йирик объект қурилиши режалаштирилган.

    Нукус манзараларига андармон бўлиб, медиа тур иштирокчиларининг меҳмонхонадаги илк йиғинига ҳам бироз кечикибмиз. Ташкилотчилар аввал қатнашчиларни бир-бирига таништирди, сўнг лойиҳа ҳақида қисқача маълумот берди.

    Екатерина Устиненко ва Лорен Чен.

    Екатерина Устиненко ва Лорен Чен.
    Фото: Шуҳрат Шокиржонов

    — Лойиҳа «Ўзбекистонда сув ва экологик масалалар бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш» деб номланган. Асосий мақсад сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш давом этган тақдирда бунинг оқибатлари янада аянчли бўлишини тушунтириш ва огоҳлантиришдан иборат, — дейди МОМЭМ Ўзбекистон офисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиси Екатерина Устиненко. — Марказимиз 17 йил аввал, 2001 йилда Евроиттифоқ ва БМТ Тараққиёт дастури қарори билан юзага келган.Бош офис Олмаотада жойлашган, Марказий Осиёнинг барча давлатлари, жумладан, Ўзбекистонда 2006 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон иқтисоди учун сув жуда муҳим ресурс: ҳудудимиздаги сувларнинг 80 фоизи трансчегаравий, қолаверса, 90 фоиз сув қишлоқ хўжалигида сарфланади. Ундан оқилона фойдаланиш иқтисоднинг ўсиши ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Сафаримизга келсак, бу журналистлар учун амалга оширилаётган учинчи медиа-тур, бироқ олдинлари Мўйноқ билан чекланган бўлсак, бу гал илк бор бевосита Оролгача борамиз.

    Фото: Аскар Якубов

    Ташкилотчилар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди, гид вазифасини ўтайдиган тарихчи Октябрь Дўспанов билан таништирди, лойиҳа рамзлари туширилган футболкалар тарқатди.

    11 май куни тонгда 12 та Toyota йўлтанламасидан иборат кортеж Нукусдан Қўнғиротга йўл олди.

    Фото: Аскар Якубов

    (Давоми бор)

    15.05.2018, 13:25   Изоҳ (0)   10847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Белгиланмаган жойда автомобилни қолдириш қоидабузарлиги фото тасвирлар орқали расмийлаштирила бошланди

    15.05.2018, 13:10

    Содиқ Сафоев: Шавкат Мирзиёев ҳамда Дональд Трамп учрашуви АҚШ ташаббуси билан ташкил этилмоқда (видео)

    15.05.2018, 11:00

    Ўзбекистон пиёз экспорти ҳажмини кўпайтиради

    15.05.2018, 10:45

    Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ташаббуслари Вашингтонда эътироф этилди

    15.05.2018, 10:16

    Тошкентнинг Яккасарой ва Миробод туманларида «Электрон жиноят иши» дастлабки лойиҳаси амалга оширилади

    15.05.2018, 09:58

    Энди Тожикистон ҳудудига кирган ўзбекистонликлар 3 кун ичида рўйхатдан ўтиши керак бўлади

    15.05.2018, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.