«Ўзагроэкспорт» Сурхондарё вилоятининг деҳқон ва фермер хўжаликларидан пиёзни фойдали нархда — бир килограмми учун 1200 сўмдан сотиб олишни бошлади.
Бундай нарх фермерларга ўз харажатларини қоплашга ёрдам беради. Пиёз 30 килограммгача бўлган қопларда сотиб олинади.
Пиёзнинг бир килосини ўртача ишлаб чиқариш нархи 590 сўмни ташкил қилиб, экспортга жўнатилади. Экспорт жўнатмалари Uzagro миллий бренди остида амалга оширилади.
Ўтган йили мева-сабзавотлар экспорти учун ягона — Uzagro бренди ишлаб чиқилганди. Ушбу бренд дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли эканлигининг кафолати бўлади. Республикада етиштирилаётган барча мева-сабзавотлар ягона миллий бренд остида экспорт қилинади.
Изоҳ (0)