Сванте Паабо бошчилигида генетиклар гуруҳи лабораторияда неандертал одамнинг миясини ўстиришни кўзламоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Тадқиқотчилар неандерталларнинг бир нечта гени жойлаштирилган ўзак ҳужайрасидан мия органоидини ўстиришни режалаштирмоқда. Генлар мия ўсишига ва нейронлар ишига таъсиор қилади.
Тадқиқотчилар генни таҳрир қилувчи CRISPR технологияси ёрдамида Homo sapiens ўзак ҳужайраларининг ДНКсига бир нечта генни киритишни ва бу ўзак ҳужайраларни мия ҳужайраларнинг ривожланиш йўлига йўналтирилшни кўзламоқда. Натижада олимлар ҳақиқий мияни эслатувчи мия органоидларини олади
Изоҳ (0)