Ирландиянинг Оффали графлигида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида учувчи ва ёш бола ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
13 май, якшанба куни кундуз Cessna Caravan гидросамолёти 16 нафар парашютчини ҳавога олиб чиқди, улар муваффақиятли ерга қўнган. Шундан сўнг самолёт Эдендерри шаҳри яқинида ҳалокатга учради.
Ҳалок бўлган боланинг отаси ерга қўнган парашютчилар орасида бўлган.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)