Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Анвар Жайнақовнинг маълум қилишича, АҚШ Сурияда вазиятни ҳал қилиш бўйича Остона музокараларининг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун делегация юборишдан бош тортган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«АҚШ делегацияси Остонада бўлиб ўтадиган Сурия музокараларининг навбатдаги босқичида иштирок этмайди», — дейди Жайнақов.
Шунингдек, Жайнақов нима сабабдан бу каби қарорга келинганидан бехабар эканлигини таъкидлади.
Музокараларнинг навбатдаги босқичи 14—15 май кунлари бўлиб ўтади. Аввалроқ, Қозоғистон ТИВ музокаралар жараёнида иштирок этувчи барча ўз ташрифларини тасдиқлагани ҳақида хабар берганди. Мазкур учрашувда грант мамлакатлар — Россия, Туркия ва Эрон, шунингдек, Сурия ҳукумати ва мухолифат вакилларидан иборат делегациялар иштирок этади. Бундан ташқари учрашувда БМТ делегацияси ҳам қатнашади.
Изоҳ (0)