Тошкент вилоятининг Бўка туманида 2018 йил 27 апрель куни номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда бир фуқаронинг уйига бостириб кирди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Улар уйда бўлган аёлни пичоқ билан қўрқитиб, юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган. Сўнг уйдан пул ҳамда уйга ўрнатилган кузатув камераси хотирасини олиб, ҳовлидаги Nexia русумли автомашинага ўтириб воқеа жойидан яширинган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Бўка тумани Хўжақўрғон маҳалласидан топилди. Шунингдек кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи етти фуқаро содир этгани аниқланиб қўлга олинди.
Изоҳ (0)