Европа инвестиция банки (ЕИБ) Ўзбекистонга жами 500 миллион долларлик илк кредитларни тақдим этишга тайёрланмоқда, деб ёзади Spot «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб.
«Европа инвестиция банки ўз фаолиятини доиравий кредитлар ажратиш йўли билан бошлашга тайёр. Молиялаштириш ҳажми тахминан 500 миллион долларни ташкил этади», — деди ЕИБ вице-президенти Васил Худак.
Телеканал маълумотларига кўра, ЕИБ сув ресурсларини бошқариш, иссиқлик таъминоти, энергия самарадорлиги ва аграр сектор соҳасидаги лойиҳаларга маблағ ажратади.
Ўзбекистон ва Европа инвестиция банки банкнинг мамлакат ҳудудидаги фаолияти ҳақида 2017 йил октябрда битим тузган эди.
Изоҳ (0)