• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    #UzbUSA2018: Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида «Ўзбекистоннинг янги қиёфаси» китоби тақдимоти ўтказилади

    Америка ташқи сиёсати кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ҳамда раиси, профессор Фредерик Cтарр навбатдаги китобини «Ўзбекистоннинг янги қиёфаси» деб номлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Старр АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириши ҳамда мустаҳкамлашининг қатъий тарафдори бўлиб келган. Буни унинг навбатдаги китоби айнан мамлакатнинг янги тарихига бағишлангани ҳам тасдиқлайди. Президентнинг АҚШга илк расмий ташрифи арафасида тақдимоти ўтказиладиган «Ўзбекистоннинг янги қиёфаси» асари хусусида муаллиф шундай дейди:

    — 2017 йил Ўзбекистон учун турли воқеаларга бой, барча соҳада жадал ривожланиш даври бўлди. Ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий соҳалардаги, халқаро муносабатлардаги улкан ижобий ўзгаришлардан хорижда кўпчилик ҳайратга тушмоқда. Лекин чет элда ҳамма ҳам ана шу ислоҳотлар моҳиятини тўлиқ тушуниб етаяпти, деб бўлмайди.

    Шу боис биз 6-7 ой олдин барча воқеалар акс этган материалларни тўплаб, тарихга муҳрлашга қарор қилдик. Китобда бу ўзгаришларга баҳо бермадик, аксинча фақатгина уларни холис баён қилдик.

    Мазкур жараёнда юзлаб ҳуқуқий ҳужжатларни, Президент фармон ва қарорларини ўрганиб чиқишга тўғри келди. Очиғи, бу осон кечмади. Тошкентдаги ҳамкасбларимиз билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганимиз айни мана шу жараёнда анча асқотди. Улар бизга барча маълумотларни тўлиқ тақдим қилишди. Кейин биз Ўзбекистоннинг парламент фаолияти, халқаро муносабатлар, иқтисодий-ижтимоий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларини холис таҳлил қилиб беришларини сўраб, дунёдаги энг таниқли экспертларга мурожаат этдик. Сўнг ушбу таҳлилий материалларни бир жойга жамладик. Натижада Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги соҳасидаги янгиланишларни акс эттирадиган яхлит китоб яратилди.

    Ислоҳотларнинг натижаларини аниқ ва холис баҳолаш учун аслида йиллар лозим бўлади. Китобдаги маълумотлар эса, жаҳондаги ҳар бир инсоннинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тасаввурга эга бўлишига имкон беради.

    Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон суверен давлат сифатида анча ёш мамлакат. Аммо унинг давлатчилик тарихи тўрт минг йилликка бориб тақалади. Назаримда, бугун биз Ўзбекистонда иккита муҳим жиҳатга гувоҳ бўлаяпмиз. Авваламбор, у суверен давлат, йирик иқтисодиёт сифатида янги қадамларни ташламоқда. Жадал суръатдаги ислоҳотлар муҳим натижаларга олиб келиши муқаррар. Бироқ бунга ёлғиз эришиб бўлмайди, минтақа билан ҳамжиҳатликда катта муваффақиятларни қўлга киритиш мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон дипломатиясини, айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев барча қўшни давлатлар билан умумий тил топганини эътироф этиш лозим.

    Иккинчи муҳим жиҳат шундаки, Ўзбекистон тарихий тараққиёт силсиласида, яъни умумий тарих, маданият ва фан-таълим узвий бўлган минтақавий тараққиётни қайта уйғотмоқда. Бу жараён у ёки бу давлатда эмас, балки биргаликда, яъни минтақадаги ҳар бир мамлакат, жумладан, Афғонистон ҳам бунда муҳим рол ўйнамоқда. Айнан мана шу икки омил узвий кечмоқда.

    Бинобарин, Ўзбекистон қанча қудратли бўлса, минтақа ҳам шунча қудратли бўлади. Бу саъй-ҳаракатлар кимгадир қарши қаратилмаган, балки ҳамма учун эзгу мақсадни кўзлаган.

    14.05.2018, 09:13   Изоҳ (0)   22444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзорда 94-йўналишда қатновчи Mercedes автобуси ёниб кетди (фото)

    14.05.2018, 09:10

    Ўзбекистонда 5 йил ўтиб, яна хусусий қўриқлаш агентликлари пайдо бўлиши мумкин

    14.05.2018, 08:46

    Вашингтон Ўзбекистон Президентини кутмоқда (видео)

    14.05.2018, 08:42

    Депутатлар Зарафшон шаҳридаги чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш учун Экология давлат қўмитаси раисига сўров юборди

    14.05.2018, 08:37

    Ўзбекистон делегацияси Англиянинг Amadeus Entertainment ва Ҳиндистоннинг IIFTC компаниялари билан меморандум имзолади

    13.05.2018, 16:37

    Зангиоталик кўчада қолган 9 ёшли болакайни мактабга қабул қилишди

    13.05.2018, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўлимидан 10 дақиқа ўтиб, қайта тирилган эркак таассуротлари билан бўлишди

    Дунё | 13 август, 18:30

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги “Тул” назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 13 август, 18:20

    Алина Кабаева яшайдиган Путин қароргоҳида ҳаво мудофааси кучайтирилди — ОАВ

    Дунё | 13 август, 18:10

    Тез айнийди: музлаткич эшигида сақлаш мумкин бўлмаган 7 та маҳсулот

    Лайфстайл | 13 август, 18:00

    Жорий йилда 5,2 млн фуқарони иш билан таъминлаш режалаштирилган — Обид Ҳакимов

    Ўзбекистон | 13 август, 17:54

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.