Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи фуқаро қайин акасини пичоқлаб ўлдирди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
«Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 11 май куни фуқаро қайинакасининг уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Фуқаро қўлга олинган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)