Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов ва Қозоғистон Ички ишлар вазири, полиция генерал-полковниги Калмуханбет Қосимов бошчилигидаги ҳар икки мамлакат ИИВ делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Икки томонлама учрашув чоғида кун тартиби доирасида биринчи даражали аҳамиятга молик бўлган бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, биргаликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш, терроризм ва экстремизм кўринишларининг олдини олиш борасида икки давлат вазирликлари ҳамкорлиги мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Томонлар «Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мувофиқлаштирувчи гуруҳини тузиш тўғрисида»ги қўшма буйруқни имзолади.
Шунингдек, бошқа долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олди.
Изоҳ (0)