Адлия вазирлигида ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида хабар берилди.
Низом билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзод сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби аниқ белгиланди.
Аввал бундай шахслар ҳайдовчилик учун тиббий кўрикдан ўтишида муаммоларга дуч келар эди.
Эндиликда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил автотранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш монеликсиз амалга оширилади.
Шунингдек, ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, муддатлари ҳамда тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ногиронлик тоифалари белгиланди.
Изоҳ (0)