Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда «Америка овози» телерадиоси ҳамкорлигида туркум материаллар тайёрлашни режалаштирган, деб ёзади ЎзА.
Бунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар кўлами, режалар, амалий қадамлар ва ташрифдан кўзланган мақсад кенг муҳокама қилинади. Шунингдек, америкаликларнинг бугуни, турмуш тарзи, истиқболи борасида ҳам мақолалар эълон қилинади.
Қуйида «Америка овози» телерадиоси журналисти, Навбаҳор Имoмова ўзининг махсус шарҳи орқали АҚШ президенти Дональд Трамп қароргоҳи ҳақида батафсил маълумот беради.
Изоҳ (0)