Истанбулдаги «Отатурк» халқаро аэропортида иккита йўловчи самолёти ўзаро тўқнашиб кетди. Нохуш ҳодиса тасвирланган видеони Kokpitaero портали ўзининг YouTube’даги саҳифасига жойлаштирди.
Роликдан кўриш мумкинки, Жанубий Кореянинг Asiana компаниясига тегишли A330 ҳаво кемаси қаноти билан Turkish Airlines’га қарашли A321 самолётини туртиб юборган. Тўқнашув оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, бироқ зарба натижасида A321 самолётининг думи деярли ажралиб тушган.
Изоҳ (0)