Индонезиянинг Шарқий Ява провинцияси Сурабая шаҳрида полиция участкаси яқинида юз берган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ходимларимиз қурбонлар шахсини аниқламоқда. Айни пайтда уларнинг сони еттита. Барчамиз маълумотлар тўплаяпмиз», — дея маълум қилди полиция вакили.
Эслатиб ўтамиз, 13 май куни Сурабаядаги учта черковда портлашлар содир этилган, оқибатда 5 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланган эди.
Изоҳ (0)