Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Британиянинг Times газетаси анъанавий рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб, Буюк Британиянинг энг бадавлат фуқаролари рўйхатига кирди, деб ёзади «РБК».
Россиялик бизнесменнинг давлати 2017 йил якунларига кўра 10,566 миллиард фунт стерлингга баҳоланди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1,235 миллиард фунтга камроқдир, ўшанда газета россиялик тадбиркорни бешинчи поғонага жойлаштирган эди.
Мамлакатдаги энг бой одам, нашр фикрича, Ineos нефть-кимё компанияси асосчиси ва раҳбари британиялик миллиардер Жим Ратклиффдир, унинг давлати 21,05 миллиард фунтга тенг.
Иккинчи ўрин рейтингнинг ўтган йилги етакчилари — Hinduja Group компанияси эгалари ҳиндистонлик тадбиркорлар Шри ва Гопи Ҳиндуяга насиб этди. Уларнинг активлари қиймати, нашр маълумотларига кўра, 20,644 миллиард фунтни ташкил этади.
Энг бой британияликлар учлигига асли собиқ иттифоқлик америкалик бизнесмен Леонид (Леонард) Блаватник якун ясади, унинг бойлиги 15,259 миллиард фунтга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)