Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху дунёдаги барча давлатларни АҚШ каби ўз элчихоналарини Қуддусга кўчиришни ва бу орқали минтақада тинчликнинг эришилишига ёрдам беришга чақирди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Мен барча мамлакатларни АҚШ каби йўл тутишга ва ўз элчихоналарини Қуддусга кўчиришларига чақираман. Уларни Қуддусга кўчиринг, чунки бу тўғри қарор. Элчихоналарингизни Қуддусга кўчиришингиз тинчликка хизмат қилади», — дейди Нетаньяху.
Гватемала ва Парагвай АҚШ каби йўл тутишга қарор қилди, уларнинг элчихоналари май ойи охирига қадар очилади. Натаняху ўз нутқида Қуддусдаги элчихоналар сони яқин орада ошишига шаъма қилиб кетган.
Изоҳ (0)