Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган «Евровидение—2018» халқаро қўшиқ танлови финалида Исроил вакили Нетта Тoy (Ўйинчоқ) номли қўшиғи билан ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Овоз бериш якунларига кўра, исроиллик хонанда ўзининг асосий рақобатчиси кипрлик Элени Фурейрани қарийб 100 та овозга ортда қолдирди. Ғолиб қўшиқ YouTube’да 25 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинди.
Изоҳ (0)