Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.
Президентнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида «Вақф» фондини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланган.
Закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари фонднинг ҳисоб рақамига тўпланади. Маблағларнинг сарфланишини интернет тармоғи орқали онлайн тарзда кузатиш мумкин бўлади.
Адлия вазирлиги томонидан фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқуловга давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома топширилди.
Изоҳ (0)