Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати АҚШнинг Вашингтон шаҳрида матбуот марказини ташкил этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритишда журналистларга кўмаклашади. Бу ерда зарур маълумотлар тарқатилиб, ташриф натижалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиб борилади.
Президент ташрифининг расмий хештеги #UzbUSA2018 қабул қилинди. Фойдаланувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини ушбу хештег билан ёзиб қолдириши мумкин. Одатдагидек, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар мабуот хизмати томонидан доимий равишда мониторинг қилинади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)