Тошкент шаҳар ҳокимлигининг буйруғи асосида энди пойтахтимизда қурилиш, реконструкция, капитал таъмир ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган барча объектлар атрофи ягона стандартлардаги оқ банер билан ўралган ҳолда, унда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот келтирилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
«Яъни қандай объект, номи нима, лойиҳаси, майдони қандай, бино ва иншоотлар қанақа кўринишда бўлади, бунёдкорлик қачон бошланган ва ишлар қанчада якун топади. Бу билан биринчи навбатда турли объектларни исталганча тўсиқлар билан ўрашнинг олди олинган, иккинчи жиҳатдан шаҳардаги ўзгариш ва янгиланишлардан пойтахт аҳли ва меҳмонларни хабардор қилишга эришилади.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, энди амалга оширилаётган барча бунёдкорлик тадбирлари ҳам мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олинади ва шаҳримиз янада гўзал ҳамда обод бўлиши учун лозим бўлган барча чора тадбирлар кўрилади», —дейилади хабарда.
Изоҳ (0)