Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов 10 май куни АҚШ элчиси Памела Спратлен билан учрашди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, ушбу учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15—17 май кунларига режалаштирилаётган АҚШга расмий ташрифи арафасида ташкиллаштирилди.
Элчи Памела Спратленга Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилган.
«Учрашув давомида тарафлар икки томонлама ҳамкорлик, тажриба алмашинуви, виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди», — дейилади расмий ахборотда.
Изоҳ (0)