Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Қуръони карим маърифати» номли янги кўрсатувни эфирга узатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Хабар беришларича, ҳозирда ушбу кўрсатувни тасвирга олиш жараёнлари жадал давом этмоқда. Кўрсатув Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда тайёрланади.
«Ушбу кўрсатувни бир ой — Рамазон давомида ҳар кун саҳарлик ва ифторлик пайтида томоша қилиш мумкин бўлади», — дейилади диний идора ахборотида.
Изоҳ (0)