Мьянма шимолида камида 19 киши исёнчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Channel News Asia телеканалининг хабар беришича, исёнчилар ҳужуми 12 май, шанба куни тонгда, мамлакатнинг Хитой билан чегараси яқинидаги ҳудудда юз берган.
Ҳалок бўлганлар орасида Мьянма хавфсизлик кучларининг тўрт нафар вакили ҳам бор.
Маълумот учун, Мьянмада ҳукумат ҳарбийлари ва кенг мухторият ваколатларини ёки Мьянмадан ажралиб чиқишни талаб қилаётган қуролланган этник гуруҳлар ўртасидаги низо ҳамон давом этмоқда.
«РИА Новости»нинг қайд этишича, сўнгги вақтларда Хитой билан чегара яқинидаги ҳудудда вазият айниқса чигаллашган.
Изоҳ (0)