Портлаш натижасида Индонезиядаги учта католик черковда камида беш киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда The Straits Times хабар берди.
Ҳужум Шарқий Ява провинциясининг Сурабай шаҳрида 13 май, якшанба куни эрталабки ибодат пайтида содир этилган.
Ҳужум террорчи худкуш томонидан амалга оширилган. Камида 5 киши ҳалок бўлган, 35 киши жароҳатланган. Полиция маълумотига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар қурбонларни аниқлаш ва тергов ишларини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)