Қозоғистонда гўшт ейиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди, деб ёзади Tengrinews. Танлов Улитаудаги «Кўкмайса — 2018» биринчи этнофестивали доирасида ўтказилди.
Мусобақада Қозоғистоннинг турли вилоятларидан беш киши қатнашди. Иштирокчилар бир лаган қўй гўштини беш дақиқа ичида паққос тушириши керак эди.
Гўшт ейиш мусобақасида жезказганлик 25 ёшли Бекзат Жармагамбет ғолиб бўлди, у 30 минг тенге (90 доллар) пул мукофотини қўлга киритди.
Шундан кейин қимиз ичиш мусобақаси бошланди. Карагандалик Алмас Бимагамбет бир кўтаришда 4,3 литр қимизни ичиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)