«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Мисрнинг ўзи туғилиб ўсган Нагриг қишлоғидаги сув-оқова тизими қурилишига катта миқдорда пул маблағи ажратди, деб ёзади Аll Africa’га таяниб, «Sports.ru».
Мисрлик футболчи бу иш учун 450 минг АҚШ доллари сарфлади.
Муҳаммад Салоҳ Мисрда хайр-саховатли ишларни тез-тез амалга ошириб туради. Аввалроқ у спорт майдончаси қурилиши ва касалхона таъмири учун ҳам пул ажратганди.
Изоҳ (0)