Жорий мавсум «Барселона» Ла Лига ва Испания кубогида зафар қучиб, келаси мавсум бошида мамлакат суперкубогида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Испания чемпионати регламентига кўра, агар бир клуб ҳам чемпионат ва кубокда ғолиб бўлса, мамлакат кубоги финалчиси суперкубокнинг иккинчи қатнашчисига айланади. Шундай тариқа амалдаги мавсумда Испания кубоги финалида ўйнаган «Севилья» суперкубок учун баҳсда иштирок этадиган бўлди. Мазкур соврин учун 2 та баҳс (уйда/сафарда) ўтказилади.
11 август
«Севилья — «Барселона» (»Рамон Санчес Писхуан" стадиони)
14 август
«Барселона» — «Севилья» («Камп Ноу» стадиони)
Изоҳ (0)