Австралиянинг энг кекса олими, 104 ёшли эколог Дэвид Гудолл Швейцарияда эвтаназия (тиббий йўл билан ҳаётни тўхтатиш) амалиётидан кейин вафот этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Олим Швейцариянинг Базел шаҳридаги Life Circle клиникасида Бетховеннинг 9-симфониясини тинглаган ҳолда оламдан ўтди. Австралияда эвтаназия тақиқлангани боис, олим Швейцарияга боришга қарор қилган ва бунинг учун 20 минг доллар маблағ йиққан.
Ўлимидан икки кун аввал Гудолл CNN каналига яшаш унга роҳат бағишламай қўйгани, 5-6 йил илгари кўриш қобилияти сусайиб ҳозирда ҳаракатланишга қийналётганини маълум қилган.
У эвтаназияни бошқа мамлакатларда ҳам қонунийлаштириш кераклиги ҳақида фикр билдирган. Австралиянинг Виктория штати парламенти 2017 йилнинг ноябрида эвтаназияни қонунийлаштириш ҳақида қарор қабул қилган. Қонун 2019 йили кучга киради. Қонун кўра, эвтаназияни балоғат ёшига етган, 1 йилдан кам умри қолган шахсларга нисбатан татбиқ қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Гудолл эвтаназияни амалга ошириш нияти борлиги ҳақида апрель ойида маълум қилган.
Изоҳ (0)