АҚШ президенти Дональд Трамп Индианадаги тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаётиб, ўзининг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан яхши муносабати ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Ведомости».
«Мен тинчликнинг келажагини ва глобал гуллаб-яшнашни таъминлаш учун Ким Чен Ин билан учрашаман, ва бизнинг алоқаларимиз яхши», — деди Трамп.
АҚШ президенти уларнинг бўлғуси учрашувида «жуда яхши бир нарса» юз беришини ваъда қилди.
Аввалроқ Трамп ўз Twitter’ида Ким Чен Ин билан учрашув 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтишини маълум қилиб, «Иккаламиз ҳам буни дунё тинчлиги учун ўзига хос фурсатга айлантиришга ҳаракат қиламиз», — деб ваъда берганди.
Кейинроқ Сингапур ташқи ишлар вазирлиги Трамп ва Ким Чен Ин 12 июнь куни учрашишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)