Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда Эроннинг «Ал-Кудс» кучларига тегишли ўнлаб ҳарбий объектларга ҳужум қилди, деб ёзади «Газета.ru» Исроил армияси хабарига таяниб.
Таъкидланишича, Исроил ҲҲК ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг самолётларга қарата ўт очган батареялари (бўлинмалари)га ҳужум қилган. Ҳарбийлар самолётлардан ҳеч бирига зарар етмаганини маълум қилди. Шунингдек, улар бирорта ҳам Эрон ракетаси Исроил ҳудудига қуламаганини маълум қилди. Қайд этилишича, Исроил армияси сўнгги йиллардаги энг кенг кўламли ҳарбий операцияни ўтказган.
Аввалроқ Эроннинг Суриядаги қуролли кучлари Голан тепаликларидаги Исроил қўшинлари марраларига ракета ҳужумини уюштирган эди. Кейинроқ Исроил ҳарбийлари Суриядаги радиолокация қурилмасини йўқ қилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)