АҚШ Россиянинг бир нечта ҳарбий тузилмаларига қарши санкциялар ҳақида эълон қилди. Тегишли ҳужжат АҚШ федерал рўйхатига киритилди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, санкциялар оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиш воситалари — баллистик ва қанотли ракеталарни тарқатмаслик ҳақидаги АҚШ қонунчилигига мувофиқ киритилмоқда. Бунда гап ушбу соҳада Эрон, КХДР ва Сурия билан ҳамкорлик ҳақида бормоқда.
Рўйхатдан жами 28 та тузилма ўрин олган, улар Россия, Хитой, Эрон, Миср, Сурия, Туркия, БАА ва Шимолий Кореяга тегишли.
Изоҳ (0)