Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг турмуш ўртоғи америкалик актриса Меган Марклнинг мумдан ясалган шакллари Лондондаги Тюссо хоним музейининг экспонатлари қаторини тўлдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Гарри ва Меган 2017 йил 27 ноябрда бўлиб ўтган расмий унаштириш маросимидаги кўринишда акс эттирилган. Музей томонидан маълум қилинишича, Гаррининг 2014 йилда унинг 30 ёшига бағишлаб ясалган мум шаклини янгилашга тўғри келган.
Жамоатчилик вакиллари куёв ва келиннинг мум шаклларини 18 май куни кечқурун кўриши мумкин бўлади. Музей жуфтликнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтадиган 19 май куни ташриф буюрувчиларни Гарри ва Меганнинг номидан бепул киритади.
Изоҳ (0)