9 май куни Россиянинг АҚШдаги элчихонасида бўлиб ўтган тантанали қабул маросимида 20 га яқин мамлакат вакиллари қатнашди, деб ёзади Sputnik.
Тадбирда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Ироқ, Перу, Арманистон ва Никарагуа элчилари иштирок этди. Бундан ташқари, у ерга Тожикистон, Озарбайжон, Беларусь, Италия, Венесуэла, Гондурас, Босния ва Кипр элчихоналари вакиллари ташриф буюрди.
Меҳмонлар орасида дипломатлардан ташқари, АҚШда яшовчи реконструкторлар ҳам бор эди. Асли Россия ва МДҲ мамлакатларидан бўлган шахслар, шунингдек, америкаликлар Иккинчи жаҳон уруши давридаги собиқ иттифоқ аскарлари кийимида келди.
Йиғилганларни Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов байрам билан табриклади.
Изоҳ (0)