Россиялик молиявий бошқарувч Алексей Леоновнинг Москва аппеляцион арбитраж судига банкротлик юзасидан берган аризаси қондирилди. Суд қарздорни Леоновга криптоҳамёнга киришини таъминлашга мажбур қилди. Бу қарорга кўра, ҳамёндаги маблағлар қарздорнинг барча мулклари қаторига киритилади ва сотилади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Арбитраж судининг қарори Россияда судлар томонидан қабул қилинган криптовалютани мулк сифатида тан олувчи биринчи қарор бўлди. Бунгача судлар зарур меъёрий базанинг йўқлигини кўрсатган ҳолда, криптовалютани на мулк, на пул сифатида тан олган.
Изоҳ (0)