Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Эронга нисбатан сиёсатни қаттиққўллик билан юритиш ва мамлакат билан атом бўйича келишув камчиликларини ўнглаш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Биз Эрон минтақада амалга ошираётган ишларга тўсқинлик қилишимиз, қаттиққўлроқ бўлишимиз лозим. Шунингдек, келишув камчиликларини ҳам ўнглаш зарур», — деди Жонсон.
Бундай камчиликлар қаторида Жонсон келишувда кўрсатиб ўтилган Эронга уранни бойитиш жараёнини тезлатишга рухсат бериш кўзда тутилган сана сифатида 2025 йил кўрсатиб ўтилганини айтди.
Унинг таъкидлашича, бу келгусида мамлакат расмийлари томонидан санкцияларга қайтилмагани ҳолда ядро қуроли яратилишига олиб келиши мумкин.
У шунингдек, АҚШ президенти Трампнинг бу муаммога эътибор қаратиш зарурлиги тўрисидаги даъватини қўллаб-қувватлади ва уни яна бир бор келишувдан чиқмасликка чақирди.
Изоҳ (0)