2017/18 йилги Европа Лигасининг «Атлетико М» — «Марсель» ўртасидаги финал баҳсини нидерландиялик ҳакамлар бошаради. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, финал учрашувини нидерландиялик Бёрн Куйперс бошқаради. Бёрнга қанотларда ҳамюртлари — Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради, дарвоза ортидаги ҳакамлар – Пол ван Букел ва Данни Маккели. Тўртинчи ҳакам – польшалик Шимон Марчиняк бўлади.
Финал учрашуви 16 май куни Лиондаги «Стад де Лион» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)