«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла Лигасининг сўнгги турларидан ўрин олган «Севилья» ва «Сельта»га қарши ўйинларни жароҳат туфайли ўтказиб юборади. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Аммо Криштиану Ла Лиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши ўйинда ва Европа Чемпионлар Лигаси финалида майдонга туша олади.
Маълумот учун Роналду кеча, 6 май санасида «Барселона»га (2:2) қарши ўйинда жароҳат олиб, танаффусда ўз ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берганди.
Изоҳ (0)