2017/18 йилги Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашувига ҳакамлар жамоаси тайинланди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, «Ливерпуль» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги финал баҳсини Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари — Милован Ристич ва Далибор Журжевич ёрдам беради. Дарвоза ортида эса Ненад Жокич ва Данило Груич ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Клеман Тюрпен (Франция) бўлади.
Маълумот учун финал ўйини 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)