«Нуроний отахон фахрийлар, ўқувчи ёшлар армияда» шиори остида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган 81416-ҳарбий қисмига нуроний меҳнат фахрийлари ва ўқувчи ёшлар экскурсияси ташкил қилинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтказилган тадбирда Нуроний жамғармаси раиси Қ.Қалендеров, 5 нафар нуроний отахон, Нукус шаҳрида жойлашган 44-ўрта умумтаълим мактаби, Хўжайли тумани 15-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши раиси Азиз Пиржановлар иштирок этди.
Дастлаб ўқувчилар билан нуроний отахонлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ўртасида иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг иродаси, матонати, ғалаба учун қўшган ҳиссалари ҳамда ҳозирги тинчлик ва хотиржамлик даври тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида ўқувчи ёшлар ҳарбий қисмда ташкил қилинган ўқув жойларига бўлинди ва қурол-яроғ, ҳарбий техникалар, махсус анжомлар ҳамда турли вазиятларда қўлланиладиган аслаҳалар билан таништирилди.
Ҳарбий қисмга ташриф буюрган меҳнат фахрийлари билан бир пиёла чой устида суҳбат ўтказилди ва уларга совға-салом улашилди.
Изоҳ (0)