Тошкентда 48 тонна гилосни Россияда сотиб беришни ваъда қилиб, маҳсулотни ҳам, пулларни ҳам ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этишларича, 2017 йил июнь ойида Чилонзор туманида яшовчи А.Ҳ. хусусий тадбиркор К.У.га мурожаат қилиб, унинг умумий қиймати 61 минг долларлик 48 тонна гилосини Россияда сотиб беришни ваъда қилган.
«Гумонланувчи ушбу маҳсулотларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармаган, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборгани маълум бўлди», — дейилади ИИВ ахборотида.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтда А.Ҳ.ни ушлаш чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)