Қорақалпоғистон пойтахтида саломатлиги ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган шахснинг ўлимига акаси сабабчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Нукусда шаҳрида 21 апрель куни М.С. уйида соғлиғи ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган.
«Ўтказилган дастлабки суриштирув даврида у ўзаро жанжал туфайли акаси қўли билан бошига урганлиги натижасида бош мия ёпиқ жароҳатидан вафот этгани аниқланди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этишларича, кўрилган чоралар натижасида марҳумнинг акаси — Б.С. ушланган.
Изоҳ (0)