Покистон ички ишлар вазири Аҳсан Иқбол ўз ҳаётига нисбатан уюштирилган суиқасддан омон қолди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, воқеа вазир митингда қатнашиш учун она шаҳри — Наровалга келганида юз берди.
Вазир тадбирни тугатиб, машинасини энди ўтирмоқчи бўлган вақти номаълум шахс унга қарата ўқ узган ва Иқболнинг ўнг елкасини жароҳатлаган.
«Ўқотар қўлга олинган ва полиция томонидан сўроқ қилинмоқда. Аҳсан Иқбол Наровал туман шифохонасида даволанмоқда», — дейилади Наровал шаҳри жойлашган Панжоб вилояти ҳукумати ахборотида.
Вазирнинг ҳаёти хавф остида эмас, у тез орада Лаҳорга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Қўшимча қилишларича, Иқболга тахминан 20 метрлар масофадан 30-калибрли тўппончадан ўқ узилган. Гумонланувчи — 20-22 ёш орасидаги гумонланувчи, у Наровалда яшайди.
Изоҳ (0)