Афғонистоннинг Хост вилоятидаги масжидда юз берган портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Reuters’нинг маҳаллий полицияга асосланиб хабар беришича, ҳодиса оқибатида яна 31 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Қайд этишларича, мазкур масжид октябрь ойига белгиланган парламент сайловлари учун сайловчиларни рўйхатга олиш маркази сифатида ҳам белгиланган эди.
Полиция вакилларининг қайд этишича, портлаш пешин намози ўқиб бўлиниши билан юз берган.
Изоҳ (0)