Эрон олий етакчиси Али Хоманаийнинг бош ҳарбий маслаҳатчиси Яҳё Раҳим Сафавийнинг маълум қилишича, АҚШ ИШИД жангариларини Афғонистонга қайта йўналтирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«АҚШ ҳукумати ИШИДни ўзи ташкил этганини тан олди, бугун эса бизда америкаликлар ИШИД жангариларини Афғонистонга йўналтираётганига доир далиллар бор», — деди генерал Сафавий.
Эрон олий етакчиси маслаҳатчисининг сўзларига кўра, АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасида бўлиб туриши хавфсизликка таҳдиддир. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон мазкур минтақани ҳувиллатиш билан шуғулланишмоқда.
Изоҳ (0)