Бразилиянинг Сан-Паулу штатида келинни тўйга олиб кетаётган вертолёт қулаб, ёниб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Бахтли тасодиф сабаб фавқулодда ҳодиса оқибатида келиннинг ўзи зарар кўрмади, бироқ унинг уч ҳамроҳи турли даражада тан жароҳати олди.
Бахтсиз ҳодисага қарамай, тўй қолдирилгани йўқ — келин куёвнинг ихтиёрига автомобиль транспорти воситасида етказиб қўйилди.
Изоҳ (0)