Бугун, 4 май санасида Дубайдаги Аrmani Hotel меҳмонхонасида футбол бўйича Осиё Кубоги-2019 мусобақаси финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24 та жамоа иштирок этади. Жамоалар 6 тадан тўртта саватчага бўлинган эди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақани «F» гуруҳида бошлайдиган бўлди. Ўзбекистон гуруҳда Япония, Уммон, Туркманистон билан плей-оффга чиқиш учун кураш олиб боради.
Ўтказилган қуръага кўра, гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:- «А» гуруҳи: БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн.
- «B» гуруҳи: Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания.
- «C» гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин.
- «D» гуруҳи: Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман.
- «E» гуруҳи: Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, Шимолий Корея.
- «F» гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Уммон, Туркманистон.
2019 йилги Осиё Кубогида ғолиб чиққан терма жамоага Лондонда тайёрланган янги кубок топширилади.
Изоҳ (0)