Хитойнинг «Чунцин Лифань» клуби «Барселона» ёзда тарк этадиган ярим ҳимоячи Андрес Иньестага 3 йиллик шартнома учун 81 миллион евро маош таклиф қилди, деб ёзади «Sports.ru».
33 ёшли ярим ҳимоячи мавсум сўнгида «Барселона»дан кетишини эълон қилди. Ҳозирда Андрес Хитойга кўчиб ўтиш устида бош қотирмода. «Чунцин Лифань» клуби эса Иньестани катта маош билан ўз томонига оғдириб олишга ҳаракат қилмоқда. Хитой клуби испаниялик футболчига 3 йиллик шартнома учун 81 миллион евро таклиф қилди.
Агарда Иньеста Хитой клуби таклифига розилик билдирса, «Реал» аъзоси Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, Месси ва Неймардан сўнг дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. «Барселона» ва ПСЖ аъзолари йилига 35 миллион евро ишлаб топади.
Шунингдек, «Чунцин Лифань» Иньестага тегишли компания томонидан ишлаб чиқариладиган 6 миллион шиша винони харид қилишга ҳам тайёр. Бу эса футболчига қўшимча 36 миллион евро даромад олиб келади.
Изоҳ (0)